Адлия вазирлиги Очиқ майдонларда ўрнатиладиган монитор, сунъий арча ва бошқа вақтинчалик иншоотларни ўрнатиш тартиби тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3805, 03.04.2026 й.).

Вақтинчалик иншоотлар фақат малакали мутахассислар томонидан ўрнатилади.

Вақтинчалик иншоотлар лойиҳа ҳужжатлари асосида қурилади.

Вақтинчалик иншоотлар шамол, ёмғир ва зилзила каби ҳолатларга бардош берадиган бўлиши керак.

Вақтинчалик иншоотлардаги йўлакларнинг узунлиги 30 м ортиқ бўлса, ушбу йўлакларнинг кенглиги 1,6 м бўлиши керак, агар йўлакларнинг узунлиги 30 м кам бўлса, унда ушбу йўлакларнинг кенглиги 1.2 м бўлиши лозим.

Вақтинчалик иншоотларда одамлар ўтирадиган қаторлардан чиқиш бир томонлама бўлганда, улардаги ўриндиқлар сони қаторлардан чиқиш икки томонлама бўлганда, улардаги ўриндиқлар сони 50 тадан ошмаслиги керак.

Вақтинчалик иншоотлардаги одамлар ўтирадиган орқа ва олд қаторлар орасидаги масофа 0.45 мдан ортмаслиги ва қаторлар оралиғида йўлакларнинг кенглиги камида 0.9 м бўлиши керак.

Вақтинчалик иншоотлардаги металлар занглашга қарши, ёғочлар эса оловга қарши ишлов берилган бўлиши зарур.

Вақтинчалик иншоотларда хавфсизлик белгилари (“Эҳтиёт бўлинг, электр хавфи!”, “Эвакуация йўли” ва бошқалар) ўрнатилиши керак.

Шу билан бирга, вақтинчалик иншоотларда эвакуация йўллари (чиқиш йўллари) мажбурий бўлади ҳамда одамлар учун хавфсиз ҳаракатланиш шароити яратилади ва улар фавқулодда вазиятларда тез чиқиб кетиш имконияти таъминланади.