Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2022 йил 17 февраль божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда ёшларни божхона органларига қизиқтиришни энг аввало мактабдан бошлаш юзасидан берилган муҳим топшириқлар ижроси доирасида Жорий йилнинг 16 март куни Божхона институтида таҳсил олувчи курсантлар ва ўқитувчилар иштирокида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган 254-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшлар билан “Офицерлик мардлар касби!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ўқувчиларга институт ходимлари томонидан ўқотар қуролларни тузилиши ва жанговар имкониятлари, танкка ва пиёдаларга қарши миналар хусусиятлари, саф тайёргарлиги машғулотлари, қўл жанги, карабинчилар чиқишлари, пневматик тўппончадан ўқ отиш ва автоматни қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш машғулотларини ўқувчиларга кўрсатиб ўтилиб, Божхона институтининг bқтидорли курсантларидан таркиб топган Карабинчилар гуруҳи ва қўл жанги гуруҳи ўзларининг чиқишларини йиғилганларга ҳавола этди.

          

Муножат Мўминова