Оғабек ўзи туғилиб ўсган “Ромиш” маҳалласида ҳам тантанали равишда кутиб олинди. Тадбирда туман ҳокимлиги, вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси, Маданият бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги мутасаддилари, чемпионнинг яқинлари ва уни табриклаш учун йиғилган кўплаб ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар Оғабекни эришган юксак муваффақияти билан қутлаб, ютуқлари бунданда юксак, бардавом бўлишини тилашди. Совриндорга эҳтиром кўрсатилди. Совғалар топширилди. 

— Катта раҳмат! Аввало, юртимизда спортга қаратилаётган алоҳида эътибор учун Президентимиздан миннатдорман. Қолаверса, мени ушбу ютуқларга эришишимда ҳар доим кўмакдош бўлган устозим Нуршод Ражабов, ота-онам, яқинларимга алоҳида ташаккур билдираман, — дейди Оғабек Ғаниев.