Бугун оғир атлетика бўйича терма жамоамиз  Украинага 21 кунлик ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетишди. Шундан сўнг улар Туркияда ҳам яна 21 кун йиғин ўтказади.

Мазкур сафарлар оғир атлетикачиларимиз учун йилнинг икки масъулиятли мусобақаси – апрель ойида Тошкентда бўладиган Осиё чемпионати ва Токио Олимпиадаси учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Қитъа чемпионатидан сўнг Токио Олимпиадасида иштирок этувчи таркибимиз деярли аниқ бўлади. Шу боис унга жиддий тайёргарлик талаб қилинади.

Жамоамиз  сафарига 14 нафар спортчи, 2 мураббий ва 1 массажчи билан йўл олмоқда. Таркибда Руслан Нурудинов, Адҳамжон Эргашев, Акбар Жўраев каби асосий таркиб вакиллари қаторида бир нечта ёш ва умидли атлетларимиз ҳам бор.