Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида оғир касалликка чалиниб, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган самарқандлик ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилди.
Владивосток шаҳрида фаолият юритиб келаётган «Восток-Бухара» масъулияти чекланган жамияти молиявий кўмагида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасининг ташкилий-ҳуқуқий ёрдами билан Владивосток-Бухоро йўналиши бўйича ташкиллаштирилган чартер рейс орқали бепул Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.