Мутахассислар углевод декстрани билан қопланган олтин заррачаларини ишлаб чиқишди, улар ёрдамида биоплёнкаларни – сўлак туфайли бир-бирига ёпишиб қолган бактериялар конгломератини бартараф этиш мумкин.
Streptococcus mutans каби бактериялар томонидан ҳосил бўлган оғиз биоплёнкалари кучли кариесга олиб келиши мумкин.
Тажрибалар фототермик терапия оғиз биоплёнкаларини бартараф этишда деярли 100 фоиз самарали эканини кўрсатди. Олтин нанозаррачалари стафилококка таъсири бўйича микробларга қарши восита – гентамициндан устун келди, деб хабар беради lenta.ru.