Унда жамоат транспортидан (асосан автобуслар назарда тутилмоқда) фойдаланганда транспорт карталаридан электрон тўловни ҳар бир фуқаро ўзи махсус валидаторга теккизган ҳолда амалга ошириши сўралган.
"Бу орқали сиз карантин қоидаларига риоя этган бўласиз, 2 марталик пул ечиб олиниши ҳолатларига учрамайсиз, транспорт картангизни алмаштириб қўйиш ҳолатидан ҳимояланасиз. Транспорт картангизни ҳайдовчи ва чиптачига асло бера кўрманг!", дейилади мурожаатда.