Ўтказилган рейдларда Пискент тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Оҳангарон дарёсининг эски ўзанида қум-шағал аралашмалари юклагич ёрдамида қазилиб, "HOWO" русумли юк транспорт воситасига юклаб берилаётганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 3 миллиард 696 миллион 204 минг 960 сўм зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилмоқда. Шунингдек, автотранспорт воситалари Пискент туманида жойлашган жарима майдонига жойлаштирилди.