Айниқса, савдо нуқталарида нон маҳсулотлари нархини сунъий оширмаслик бўйича профилактик суҳбатлар ўз самарасини бермоқда. Шаҳарда таъминот ва нарх-наво барқарорлиги сақланмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъмилаш мақсадида 4-сектор раҳбари бошчилигида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи ижтимоий ҳимояга мухтож 255 нафар фуқарога 20 килограммдан ун маҳсулотлари тарқатилди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.