Бу борадаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги «Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 631-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг 2020 йил 9 мартдаги «Оҳангарон туманида Қурама ва «Овжазсой» арчазор, Угом-Чотқол тоғ тизмаларининг «Эртошсой» сойи бўйи ва Оҳангарон дарёси бўйидаги «Ақча» ҳудудларида эко, агро, гастрономик ва бошқа туризм инфратузилмаларини барпо этиш ҳамда янги туристик йўналишларни ташкил этиш бўйича» 31/1-2916-сонли дастури»да белгиланган вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, «Санам» МФЙ «Овжазсой» ҳамда «Кўксарой» МФЙ «Эртошсой» қишлоқларида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш, уларда кўрсатилаётган хизмат турларини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш масалалари бўйича тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Туризм салоҳиятини юксалтиришда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ҳамда ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида жойлаштириш воситалари сонини кўпайтириш, оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари республика бўйлаб давом эттирилмоқда.