Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.А. (муқаддам ЖКнинг 167-моддаси билан судланган) 5 та МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ўзининг номига “N.I.” МЧЖни ташкил қилиб, ҳудудий тижорат банки филиалидан 9 нафар фуқаронинг номига жами 357,1 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни юқоридаги МЧЖлар орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167 моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.