Лойиҳанинг умумий қиймати 5,0 млн АҚШ доллари бўлиб, ушбу маблағларнинг барчаси тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади.

Лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати қарийб 219 минг м3 га тенг бўлиб, жами яратиладиган янги иш ўринлари сони эса 150 тани ташкил этади. Корхонада ўтган йил якунига қадар 5 553 млн доллар миқдорида маблағ ўзлаштирган бўлиб, Хитой давлатидан замонавий технологияга асосланган асбоб-ускуналар олиб келинди.

Режага кўра, лойиҳани жорий йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топшириш кўзда тутилганди. Лекин пандемия сабабли бу иш бироз чўзилди. Бугунги кунда корхона қисман ишга туширилган бўлиб, намуна сифатида газоблокбетон ишлаб чиқарилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, лойиҳага кўра, тайёрланаётган газоблокбетон маҳсулотлари ички бозор билан бирга, қўшни давлатларга ҳам экспорт қилиш мўлжалланган.