Ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг айни даврига нисбатан 10,6 фоиз (17 250 тонна) юқоридир.

“Оҳангаронцемент” ишлаб чиқариш ва маҳсулот сотиш кўрсаткичларининг ишончли ўсишини намойиш этмоқда. Корхонада ишлаб чиқариш қувватларини тизимли модернизация қилиш, бизнес-жараёнлар самарадорлигини ошириш, ходимларнинг ривожланиши ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминламоқда ва истеъмолчиларга энг юқори сифатли маҳсулотларни таклиф етиш имконини бермоқда.

“Оҳангаронцемент” бош директори Геннадий Куликов рекорд кўрсаткичларга еришишни таъминлаган барча бўлинмаларнинг ўзаро мувофиқласган ишини юқори баҳолади ва клинкер куйдириш бўлими, автотранспорт сехи, сементни жўнатиш ва қадоқлаш участкаси, сотиш бошқармаси ходимларининг ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

— Коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган махсус иш режимига қарамай, корхона жамоаси технологик жараённинг барча босқичларида самарали ишлашга еришмоқда. Юқори ишлаб чиқариш натижаларини кўрсатиш билан бирга, ходимлар саноат хавфсизлиги, ишлаб чиқариш маданияти, иш ўринларини ташкил етишга алоҳида эътибор қаратган, — деди Геннадий Куликов.

Корхонанинг юқори самарадорлиги “Оҳангаронцемент”га Ўзбекистон бозорининг қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун барқарор маҳсулот етказиб бериш имкониятини кафолатлайди. Маҳсулот турларининг кенглиги ва уларнинг юқори сифати ҳудудда қурилаётган биноларнинг сейсмик бардошига бўлган махсус талабларни ҳисобга олган. “Оҳангаронцемент” маҳсулотлари Ўзбекистоннинг энг масъулиятли қурилиш лойиҳаларида, жумладан, саноат, инфратузилма, маданий, ижтимоий ва турар-жой объектларида ишлатилади.