Тадбирдан кўзланган мақсад — ижтимоий муаммоларни олдини олиш, оилавий ажримлар, эрта никоҳ каби ҳолатларни қисқартириш, аҳоли, айниқса ёшлар онгида оила муқаддас даргоҳ эканлиги тўғрисида тушунча шакиллантириш.
Давра суҳбатида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси мутахассислари, маънавият тарғиботчилари ҳамда мактабларнинг юқори синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари, ҳамда психологлар иштирок этди.
Иштирокчилар томонидан оила психологияси, каттага ҳурмат кичикка иззатда бўлиш, шаърий никоҳ ва қонуний никоҳ масалалари, оилада гигиеник қоидалар, оилавий муносабатлар, қариндош-уруғчилик муносабатлари, эр-хотин муносабатлари ва фарзанд тарбияси ҳақида шунингдек, соғлом турмуш тарзи, эрта никоҳ, кийиниш маданияти, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг зарарли томонлари, ажрим сабаблари ҳақида сўз юритилди.
Давра суҳбати сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Фатима Сейдабдуллаева,
Республика Маънавият ва маърифат маркази
Тупроқалъа тумант бўлинмаси бош мутахассиси.