Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Ички ишлар, Адлия вазирликлари ходимлари, Тараққиёт стратегияси маркази, «Юксалиш» умумиллий ҳаракати, «Нуроний» жамғармаси мутасаддилари иштирок этдилар.

Тадбирда ШҲТ давлатлари мисолида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш учун фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро таъсири масалаларида халқ дипломатияси механизмларидан тўлиқ фойдаланиш масалаларини, ёшлар ўртасида оилавий қадриятларни тарғиб қилиш, оила ва никоҳга ижобий муносабатни шакллантиришда миллий ташкилотларнинг роли тўғрисида сўз юритилди.

Конференцияда Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Кадирханова бугунги оилани мустаҳкамлаш, аёлларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги ўрни ва мавқеини ошириш Ўзбекистон Парламентининг устувор вазифаларидан бири эканлиги, бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, конференция давомида оила институтини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлашда фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро таъсири, турли диний конфессиялардаги оилавий қадриятлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёш оилалар учун муносиб ижтимоий шароитлар яратиш ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.