Ҳолат юзасидан Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан ММТБ ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди (бу ҳақида 2023 йил 13 июнь куни дастлабки маълумот эълон қилинган).
Ўрганиш ишлари судгача борганлиги ҳозирда суд жараёнлари давом этаётганлиги сабабли якуний хулосани суд қарори билан бериш режалаштирилган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли қарорига асосан, оилавий мактабгача таълим ташкилотларига 3-7 ёшли болалар қабул қилиниши белгилаб қўйилган.
Бироқ “Адибахон она” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, ҳали 2 ёшга ҳам тўлмаган М.ни тарбияланувчилар сафига қабул қилган.
Ҳолат бўйича 2023 йил 15 июнь куни тарбиячи М.Х ҳамда ёрдамчи тарбиячи Д.Хлар лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли иш берувчи томонидан вазифасидан озод этилган.
Тадбиркордан ноқонуний тартибда 3 ёшга тўлмаган бола қабул қилгани учун Қонун доирасида тегишли чоралар кўрилди ҳамда кейинги иш фаолиятида бундай ноқонуний ҳолатлар такрорланмаслиги бўйича расман огоҳлантирилди.
Жорий йилнинг 14 июнь куни болани онаси томонидан ИИБнинг ҳудудий профилактика инспекторига ариза билан мурожаат қилган ва болага бошқа тан жароҳат олган (куйиш, калтакланган, ноўрин хатти-ҳаракатлар қилинган) деган гумон билан экспертизага берилди.
Экспертиза хулосаси ҳудудий профилактика инспектори капитан Ибрагимов томонидан олиниб, фуқаролик суди Избоскан тумани бўлимига ўрганиб, чора кўриш юзасидан берилди.
Ҳолат юзасидан маълумотлар тегишли органларга топширилган ҳамда қонун доирасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.