“Бизнинг кашфиётимиз аҳолининг заиф қатламлари ўртасида ОИВга қарши мунатазам тест ўтказиш борасидаги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига амал қилиш нақадар муҳимлигини тасдиқламоқда. Бу нафақат ОИВ инфекциясига чалинган аҳолининг ҳаётини сақлаб қолиш, балки мазкур касалликнинг янги турлари юқишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга”, дейди Оксфорд университети (Буюк Британия) профессори Кристоф Фрейзер.

ЖССТ маълумотларига қараганда, дунё бўйича ОИВ вирусини ташувчилар сони тахминан 37,7 миллион нафарни ташкил этади. Уларнинг 67 фоиздан зиёди Африканинг турли мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади. Касалликка чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар, айниқса, Африканинг жанубий қисмида жойлашган мамлакатларида мунтазам ошиб бормоқда, дея хабар беради tass.ru.