Бунинг учун бир вақтнинг ўзида бир нечта кемаларнинг гидролокаторидан тўпланган маълумотлардан фойдаланилди. Ушбу маълумотлар тўпламини бирлаштириш каньоннинг шундай харитасини тузиш имконини бердики, унда қисқичбақаларни ҳам кўриш мумкин.
MBARI лойиҳасининг океанологлари янги харита сув ости дунёсининг ушбу ҳудудининг ривожланиши ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беришига амин бўлишди. Унинг шаклланишида тошларнинг чўкиши, бўронларнинг таъсири ва фаол геологик жараёнлар муҳим роль ўйнаган ва бу миллионлаб йиллар давом этган. Тадқиқотчилар уларни “сув ости кўчкиси” деб аташади ва янгиланган денгиз туби хариталари бу ҳодисалар йилига бир неча марта содир бўлишидан далолат беради.
Харитани яратишда фойдаланилган гиролокатор ҳатто уч ўлчамли объектларни, жумладан, денгиз тубида яшайдиган ҳайвонларни ҳам аниқлай олади, деб хабар беради techcult.ru.