Бу ҳақда Ломоносов номидаги Москва давлат университети география факультети океанология кафедраси катта ўқитувчиси Сергей Мухаметов маълум қилди.

“Исиганда сув кенгаяди ва кўпроқ ҳажмни эгаллайди, биосферага таъсир қилади, шунинг учун сувнинг кислоталиги ҳам ортади. Бундан ташқари, илиқ сув карбонат ангидридни ўзлаштиришга қодир эмас ва бу глобал исишни тезлаштиради”, деди океанолог.

Мутахассиснинг таъкидлашича, устки қатламдаги жараёнлар бутун океан ҳароратига деярли таъсир қилмайди, чунки сув сиртига тушадиган асосий ёруғлик оқими юз метрдан ошмайди. Бироқ айнан океанлар атмосфера билан ўзаро таъсирга киришади. Шу боис унинг ҳароратининг ошиши мазкур ўзаро таъсирнинг сценарийсига сезиларли даражада таъсир кўрсатади, деб хабар беради mir24.tv.