76 та лойиҳалар асосида маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришилди. Улар орқали комбинатнинг ички эҳтиёжлари қопланиши баробарида, Республикамизда фаолият юритиб келаётган корхоналарга етказиб берилиб, экспортга ҳам йўналтирилмоқда.
Хусусан рух сульфати экспорти 753,3 миллиард долларга етказилган.
Маҳаллийлаштириш дастурининг ижроси комбинатнинг асосан 3та корхонасида амалга ошириб келинади. Булар: Марказий таъмирлаш-механика заводи, Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамда Рух заводидир.
Феруза Жўраева тайёрлади