1-2 октябрь кунлари совуқ атмосфера фронти ўтиши билан республиканинг айрим ҳудудларида жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади. 3 октябрда беқарорлик фақат Фарғона водийси ҳудудларида сақланиб туради, ушбу ҳудудларда жойларда ёмғир ёғиши кутилади.
2-3 октябрь кунлари тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилади.
1-3 октябрда ҳаво ҳарорати аста-секин кечалари 3-8° илиқгача, кундуз кунлари 12-17° илиқгача, шимолда кечалари 0-5° илиқгача, кундуз кунлари 10-15° илиқгача пасаяди, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.