5 ёшида автоҳалокат туфайли ўнг оёғидан ажралган. Имконияти чекланган бўлишига қарамай 15 сотих томорқасида кўкат, помидор, бодринг ва саримсоқ пиёз каби сабзавотларни етиштириб, 40 миллион сўмдан зиёд даромад олади. У шу тариқа оиласини бекаму-кўст таъминлаб келмоқда. Қўшимча равишда велосипед ва пойабзал таъмирлайди. 

Президентимизнинг Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан Турдали Муминов "Жасорат" медали билан тақдирланди.

Бугун вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев унинг хонадонида бўлиб, жамоатчилик ва маҳалла фаоллари иштирокида давлат мукофотини топширди. Ҳалол меҳнати орқали маҳалладошларига ибрат бўлаётгани учун унга миннатдорлик билдирди.