Квинсленд музейи ва Aвстралиядаги Эроманга табиий тарих музейи палеонтологлари Australotitan cooperensis динозавр турини қитъада топилган энг йирик турлар қаторига киритди.
Сўнгги ўн йил ичида олимлар динозавр турини аниқлаш учун астойдил ишлашди ва уни маълум бўлган турлардан ажратиб олишга ҳаракат қилишди. Унинг суяклари тасвирини бундан 92-96 миллион йил олдин бўр даврида Яшил қитъада яшаган динозаврлар оиласи аъзолари суяклари билан таққослашди.
Тадқиқотчилар динозаврни у топилган Купер-Крик дея аталадиган жой шарафига Купер деб номлашди. Олимларнинг фикрига кўра, титанозаврнинг бўйи 6,5 метрга яқин бўлган. Australotitan cooperensis ҳозирда у ерда яшаган 15 та энг катта динозаврлардан биридир.