Канаданинг McGill University олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, иссиқхона газлари чиқиндиларининг давом этиши туфайли денгиз сатҳининг кўтарилиши бутун дунё бўйлаб қирғоқ бўйидаги шаҳарларни йўқ қилиши мумкин.

“Келажакда денгиз сатҳи кўтарилиши кутилмоқда, бу эса қирғоқ бўйидаги шаҳарларни аста-секин сув остида қолишига олиб келади”, дейилади тадқиқотда.

Олимларнинг хулосаларига кўра, Африка, Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий ва Марказий Америкадаги қирғоқбўйи шаҳарларининг сув остида қолиш хавфи юқори. Ўрганилаётган ҳудуддаги 840 миллион бинонинг 136 миллиони 2100 йилга келиб денгиз сатҳининг 20 метрга кўтарилишидан зарар кўради. Бу биноларнинг кўпи аҳоли зич жойлашган пасттекисликда жойлашган, шунинг учун бандаргоҳлар, инфратузилма ва маданий мерос объектлари ҳам хавф остида бўлиши мумкин. “Иқлим ўзгариши ва денгиз сатҳининг кўтарилиши океан яқинида яшаймизми ёки йўқми, ҳар биримизга таъсир қилади”, деди университет профессори Эрик Гэлбрейт.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, бу ҳисоб-китоблар архитекторлар, режалаштирувчилар ва ишлаб чиқувчиларга муҳим маълумот беради, улар натижаларни келажакдаги зарарни минималлаштириш учун ишлатишлари мумкин, деб хабар берди ria.ru.