Миянинг ижро этувчи функциялари импульслар ва ҳиссиётларни бошқариш, диққатни жамлаш, кўп босқичли кўрсатмалар ва мураккаб вазифаларни бажариш учун масъул саналади.
Тадқиқот натижаларига кўра, гажетдаги доимий ёруғлик, милтиллаш ва гаджетлар экранидаги ўзгарувчан лавҳалар боланинг миясига ортиқча юклама беради.
Тадқиқот бир неча йил давомида ўтказилди. Унда 500 дан ортиқ болалар иштирок этди. Экран ортида ўтказган вақтига қараб, улар бир неча гуруҳларга бўлинган. Бир, бир ярим ва тўққиз ёшли болалар синовдан ўтказилди, дейилади aif.ru сайтида.