Иш натижалари Nature Biotechnology ва Nature Communications журналида эълон қилинди.
Модель кўплаб тадқиқотларни янада самарали ўтказиш имконини беради. Хусусан, олимлар бачадондаги ҳомила юраги нима учун ўз-ўзидан тикланиши мумкинлиги, катталарда эса бу мумкин эмаслигини тушунишга умид қилмоқда.
Моделнинг асоси 35 000 та илдиз ҳужайралари бўлиб, улар центрифугада шар шаклида айлантирилди ва бир неча ҳафта давомида уларга турли сигнал молекулалари қўшилди. Шу тарзда юракнинг ривожланиш дастурини тартибга солувчи йўллар ўрганилди. Олинган органоидлар қонни ҳайдай олмаса ҳам, электр токининг стимуляцияси уларни ҳақиқий юрак камераларига ўхшаб қисқаришига олиб келади.
Органоид биринчи марта юрак мушаги ҳужайраларидан (кардиомиоцитлар) ва юрак деворининг ташқи қатлами ҳужайраларидан (епикард) яратилган.
Олимлар аллақачон патент олиш учун ариза беришган, дейилади mir24.tv сайтида.