Мутахассислар бариатрик (ошқозоннинг бир қисмини олиб ташлаш амалиёти) ва юрак жарроҳлигидан ўтган йигирма икки кишининг ёғ тўқимасидан намуналар олиб, лаборатория шароитида намуналарга   таркибида коронавирус бўлган эритма билан таъсир кўратдилар.

Вирус ёғ тўқималарига кириб бориши, уларда кўпайиши ва кейин бошқа тўқималарга тарқалиши мумкинлиги аниқланди. Ёғ тўқимасида кўплаб иммун ҳужайралари мавжуд. CОVID инфекцияси эса уларни фаоллаштириб, яллиғланиш жараёнини келтириб чиқаради. Кейин у қўшни ҳужайраларга таъсир ўтказади ва  секинлик бутун организмнинг фаолиятини бузади. 

Ушбу тадқиқот натижасида ортиқча вазнли одамларнинг CОVIDдан ўлим эҳтимоли нима сабабдан ўн баравар юқори эканлигини тушуниш мумкин — қанча  ёғ кўп бўлса,  яллиғланиш ҳам шунча кўп бўлади.

Тадқиқотчилар, шунингдек, коронавирусдан вафот этганларнинг юраги атрофидаги ёғ тўқималарида COVID-19 вирусини аниқладилар. Эҳтимол, айнан шу инфекция марҳумларнинг юрак-қон томир тизимларига таъсир қилган.

Қизиғи,  ёғ ҳужайралари юзасида коронавирус кириши учун имконият берадиган ACE2 оқсилининг молекулалари кам миқдорда аниқланди. Демак, вирус ёғ тўқималарига кириб бориши учун анъанавий механизмлардан эмас, бошқача усулдан фойдаланади.

Кўпгина COVIDга қарши дори препаратлари  коронавирусни ACE2 билан боғлашга қаратилган. Агар мазкур муаллифларнинг тадқиқот натижалари тасдиқланса, ёғ тўқималаридаги вирусларни ўлдирувчи янги дорилар талаб этилиши мумкин.

Шунингдек, ёғ тўқимаси вирус учун резервуар ролини ўйнаши мумкин. Бу эса вируснинг ёғда кўпайиб, узоқ давом этадиган коронавирус белгиларини келтириб чиқаради.