Пессимистик прогнозларга кўра, 2024 йил охиригача бундай исиш глобал ҳароратни бутунлай бошқача даражага олиб чиқиши мумкин. Нима бўлаётганини мутахассислар айта олишмаяпти, лекин келгуси ойларда Тинч океанининг экватор атрофидаги ер усти суви ҳароратининг ўзгариши сезиларли бўлишини тахмин қилишяпти.

Бу иқлимга кутилмаган таъсир кўрсатиши, шунингдек, денгиз мавжудотларининг оммавий нобуд бўлишига олиб келиши ва океан сувининг иссиқхона газларини ўзлаштириш қобилиятини камайтириши мумкин, бу эса ўз навбатида Ердаги иқлимнинг янада кескин ўзгаришига олиб келади.

Олимлар ҳали хулоса чиқаришга шошилмаяпти, бироқ улар сайёрада исиш аста-секин эмас, балки тўсатдан давом этишини ва глобал иқлимнинг навбатдаги ўзгаришига гувоҳ бўлиш мумкинлигини эслатиб ўтишмоқда, дейилади aif.ru сайтида.