Америкалик тадқиқотчилар Омикрон коронавирус штаммининг ҳайвонлардан келиб чиқиши ҳақидаги янги далилларни топдилар. Бу Миннесота университети тиббиёт мактабининг янги тадқиқотида айтилади, деб ёзади MedicalExpress.
Таъкидланишича, штаммнинг бир нечта мутациялари сичқон рецепторларига мослашган ва инсон рецепторлари билан мос келмайди. Бу шуни кўрсатадики, вирус аввал ҳайвонларнинг бошқа турлари орасида, кейин эса одамларга юқиши мумкин.
Бундан ташқари, бу маълумотлар вируснинг бир ҳайвон туридан бошқасига ўтиши пайтида қолдирган эволюцион излардир.
“Бизнинг тузилмавий биологияга батафсил ёндашувимиз нозик, аммо ноёб эволюция изларини муваффақиятли тарзда қайта тиклади”, дейди тадқиқот муаллифларидан бири, доктор Фанг Ли.
Унинг қўшимча қилишича, натижалар ҳайвонларни кузатиш келажакда COVID-19 нинг янги вариантлари пайдо бўлишининг олдини олиш учун муҳим бўлиши мумкинлигини кўрсатади.