Уларнинг тадқиқот натижалари British Journal of Sports Medicine журналида эълон қилинди.

Антидепрессантлар ва психотерапевт тавсияси асосидаги терапия депрессия белгилари билан курашишнинг асосий усулларидир. Спорт кўпинча ушбу рўйхатга қўшилади, аммо терапиянинг асосий усулларидан бири сифатида эмас, тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу нотўғри.

Олимлар депрессияга йўлиққан 130 мингдан ортиқ одам ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган юзга яқин тадқиқотнинг мета-таҳлилини ўтказишди. Маълум бўлишича, бир неча ҳафта давомида жисмоний фаоллик депрессия ва ташвиш аломатларини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради.

Таъкидланишича, машғулотлар антидепрессантлар ва мутахассис билан маслаҳатлашишдан кўра бир ярим баравар самаралироқ бўлган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, уларнинг тадқиқот натижалари депрессияни даволаш стратегияларини қайта кўриб чиқиш муҳимлигини кўрсатади, дейилади ufatime.ru сайтида.