Олимлар чекишни ташлаш турли хил саратон турларини ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтириши мумкинлигини аниқлашди.

“Таҳлил шуни кўрсатдики, чекишни ташлаган одамларда саратон касаллигига чалиниш хавфи чекишни давом эттирганларга нисбатан 17 фоизга кам бўлган. Чекиш анча вақтдан бери ўпка, ошқозон, йўғон ичак, жигар, ошқозон ости бези ва буйрак саратони каби унинг бир неча турлари учун асосий хавф омили сифатида тан олинган. Унинг ривожланиш хавфи сигарета тутуни таркибидаги зарарли токсинлар билан боғлиқ бўлиб, бу иммунитет тизимининг саратон ҳужайраларига қарши самарали курашиш қобилиятини сусайтириши мумкин”, дейди мутахассислар.

Тадқиқотда 30 ва ундан катта ёшдаги кореяликлар иштирок этди. Улар 2002 йилдан бошлаб 2019 йилгача бўлган кузатув асосида кетма-кет икки марта тиббий кўрикдан ўтишди. Ўртача 13,4 йиллик кузатув даврида уч миллионга яқин иштирокчи орасида 197 000 нафар иштирокчида саратон касаллиги аниқланган, деб хабар беради korrespondent.net.