Буюк Британиянинг Лидс университети жамоаси 100 000 дан ортиқ сунъий йўлдош тасвирларини таҳлил қилиб, музликлар доимий равишда емирилаётганини аниқлади. Бу даврда аксинча баъзи музликларнинг ҳажми ошди. Олимлар буни жанубий қутбга ҳар хил ҳароратдаги сувни олиб келадиган океан оқимларининг хусусиятлари билан изоҳлашди.

Антарктида муз захираларининг камида учдан бир қисми эриш хавфи остида ва ҳавонинг янада исиши билан уларнинг эриш жараёни тезроқ кечиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.