Мазкур университетнинг етакчи тадқиқотчиси Тагс Бейсер ва унинг ҳамкасблари Иллинойс ҳавзасидаги ташландиқ нефть қудуғини геотермал батареяга айлантирди. Бунинг учун улар тахминан 915 метр чуқурликдаги ғовакли қумтош қатламидан ажойиб табиий иссиқлик изолятори бўлган, 50 даража ҳароратгачага бўлган сувни тортиб олишди.
Тажриба кутилганидан ҳам яхши самара берди: табиий геотермал батарея қабул қилинган иссиқликни узоқ вақт давомида 82 фоиз (41 даража ) даражасида ушлаб турди. Бундан ташқари, ҳисоб-китоблар бу технология келажакда фойда келтириши мумкинлигини кўрсатди. Бу тарзда сақланадиган 1 кВт соат энергия нархи атиги 0,138 доллар ҳисобланади, дейилади techcult.ru сайтида.