HIP 71865Р номи билан машҳур b Cen AB тизими Ердан 325 ёруғлик йили олисда жойлашаган. Унда ҳаракатланадиган юлдузлар жуфтлиги Қуёшдан икки баравар кўпроқ вазнга эга.

Олимлар Чилидаги Европа жанубий орбсерваториясида VLT телескопи  воситасида b Cen (AB) b деб номланган сайёрани 2019 йилнинг мартидан 2021 йилнинг апрелига қадар кузатишди. Мазкур сайёра суперюпитерлар туркумига киритилди. Сайёра иккита юлдуз атрофида айланади. Унинг ёши 15 миллион йил экани тахмин қилинмоқда.

Экзосайёранинг юлдузлар жуфтлигидан узоқлиги Юпитернинг Қуёшдан узоқлигига қараганда юз мартага олис экани аниқланди, дея хабар беради korrespondent.net.