Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 31 январь кунги Геология қўмитасида математика, кимё, биология ва геология соҳаларида илм-фанни ривожлантириш, олимларнинг соҳа вазирликлари, ишлаб чиқариш ва хўжалик бирлашмалари, таълим муассасалари билан ҳамкорлигини янги сифат босқичига олиб чиқиш вазифаларини белгилаш тўғрисида ўтказилган йиғилишда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ЎзФА Биоорганиккимё институти олимларининг Орол денгизининг қуриган тубида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши учун шароит яратиш учун бир дона автотранспорт воситасини хомийлик тарзида ажратиш топшириғи берганди.

Мазкур авто машина  Орол бўйи минтақаси ҳудудида тарқалган ўсимлик хилма-хиллигини ўрганиш учун ушбу автомашина катта ёрдам беради.

“Минтақадаги ўсимликларнинг вегетацион даврларини мониторинг қилиш имконига эга бўлдик. Келгусида ўрмон хўжалиги учун шўр ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликларни яратиш бўйича илмий тадқиқот олиб борамиз”, дейди Ўзбекистон Фанлар Академияси Биоорганик кимё институти етакчи илмий ходими Санжар Шеримбетов.