Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, муросасиз кечган беллашувда жамоалар муроса кўчасини танлади.

Учрашувнинг иккинчи дақиқасидаёқ Жамшид Искандеров меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунланаётган паллада Пўлатхўжа Холдорхонов орадаги мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда жамоалар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва клублар ўз ҳисобларига биттадан очко қўшиб қўйишди.

Coca Cola суперлигаси, 10-тур

“Олимпик” – “Навбаҳор” 1:1

Голлар: Пўлатхўжа Холдорхонов 39 – Жамшид Искандеров 2.

Шу тариқа, Темур Кападзе шогирдлари очколарини 14 тага етказиб олмоқда. Ушбу натижа билан “Олимпик” биринчи даврани саккизинчи поғонада якунлайдиган бўлди. Қисқа танаффусдан сўнг, аниқроғи 1 августдан бошлаб 14-тур ўйинларига старт берилади.