Спортчимиз январь ойида Қуролли Кучлар сафига қабул қилиниб, Ватанга содиқлик онтини ичди. Энди у Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий спортчилари сафида хизмат фаолиятини олиб боради, деб ёзмоқда округ ахборот хизмати.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва халқаро тоифадаги спорт устаси Зайнаб Дайибекова қиличбозлик спорт тури бўйича юксак натижалар кўрсатаётган афсонавий спортчилар қаторидан ўрин олишга улгурган. У “Шуҳрат” ва “Жасорат” медаллари ҳамда “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган. Унинг халқаро спорт мусобақаларидаги иштироки ва уларда кўрсатган натижалари ҳам қувонарли. 2017 йилнинг 9-10 сентябрь кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилган спортнинг қиличбозлик тури бўйича Осиё чемпионатида фахрли учинчи ўринни қўлга киритгани Ўзбекистон қиличбозларининг халқаро мусобақадаги дастлабки ғалабаси ҳисобланади.

2021 йил июль-август ойларида Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХХХИИ ёзги Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этиб, кучли саккизликдан жой олган.