Ушбу халқаро мусобақада 22та давлатдан ташриф буюрган 363 нафар чавандоз иштирок этди. Мусобақанинг дастлабки кунида от спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ёш ва истеъдодли чавандоз Абдураҳмон Абдуллаев “Дукато” лақабли отида баландлиги 140 см бўлган тўсиқлардан сакраш мусобақасида энг юқори натижа кўрсатиб, 1-ўринни эгаллади, дея хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати.
Мусобақанинг иккинчи куни ҳам моҳир чавандозимиз Абдураҳмон Абдуллаев учун омадли келди. У “Гофорит” лақабли отида энг яхши натижалардан бирини қайд этиб, бу сафар фахрли 2-ўринни қўлга киритди.