Хусусан, «Жанубий Тандирча» газ конидаги 1-, 2-, 3-сонли суюқликни ажратиб олиш қурилмаларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 26 дона таянч устуни, 1 500 метр ҳаво электр узатиш тармоғи, 620 метр кабель тармоқлари ўрнатилди. Қуёш фотоэлектр станцияларининг трансформатор пункти, энергия тежамкор прожекторлар билан жиҳозланган ёритиш тизимлари ва видео камера билан жиҳозланди.

Юқоридаги ишларни амалга ошириш натижасида конлардаги технологик қурилмалардаги жараёнларни реал вақт режимида назорат қилиш, тезкор маълумотларнинг шаффофлиги ошиб, инсон омили билан боғлиқ бўлган факторларнинг олди олинади. Шу билан бирга вахта режимида ишлаётган ишчи-ходимлар учун қулай шароит яратилиши таъминланди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.