2021 йил 1 январдан олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлашга келган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 бараварида (11 млн 150 минг сўм) бир марталик бошланғич ёрдам пули ва ижарада турганлик учун БҲМнинг 2 бараварида (446 минг сўм) ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.
2022/2023 ўқув йилигача барча умумтаълим муассасаларида “Электрон кундалик” дастури жорий қилинади.
▪️2021 йил 1 январдан ҳар бир умумтаълим муассасасида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилади.
▪️2021/2022 ўқув йилидан профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизимин жорий этилади.
▪️2021 йил 1 сентябргача ҳар бир ҳудудда нодавлат, жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида камида биттадан олий таълим ташкилоти ташкил этилади.