Ушбу МФЙдаги мавжуд 679 нафар суюлтирилган газ истеъмолчисига суюқ газ белгиланган режа асосида ўз муддатида етказилмоқда. Газ тизими ходимлари кеча, 18 январь санасида мазкур маҳалла аҳолиси хизматида бўлиб, 12 тонна суюлтирилган газ тарқатишди.

«Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали ахборот хизматининг маълумотига кўра, Чортоқ туманида 25 минг 289 нафар истеъмолчиси бор. Уларга 2023 йилнинг айни кунига қадар 200 тоннага яқин суюқ газ элтиб берилган.