Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида”ги фармонини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, мазкур ҳужжатга мувофиқ, Президентимизнинг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши 2022 йил 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатилиши белгиланмоқда.Мажлисда Олий Мажлис палаталарининг ушбу фармонни тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинди.

Шу билан Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси ўз ишини якунлади.