Ушбу форум замонавий дунёдаги аёлларнинг ролини муҳокама қилиш ва глобал муаммоларни ҳал этишда умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш учун етакчи аёлларни бирлаштирадиган энг йирик халқаро майдон ҳисобланади.
Делегациянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиши давомида Россия Федерацияси парламенти, шунингдек, халқаро тузилмалар ва ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, делегациянинг «Хотин-қизларнинг тинчлик ва ишонч дипломатиясини ривожлантиришдаги миссияси» парламентлараро мулоқотнинг ялпи мажлисида иштирок этиши режалаштирилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.