Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилда ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилган Францияга қилган ташрифи доирасида икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги музокаралар давлатлараро муносабатларнинг янги босқичини бошлаб бергани қайд этилди.
Суҳбат чоғида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш ва шу мақсадда парламент назорати институтидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатнинг барча соҳа ва тармоқларида ижобий ўзгаришлар юз бераётгани, демократик жараёнлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Бундан ташқари, савдо-иқтисодий, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, туризм ва маданият, таълим соҳасида, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва гендер тенгликни таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.