Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, Норин тумани Улуғбек кўчасида яшовчи вояга етмаган 16 ёшли М.Б. бошқалар билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктиради.
Гуруҳ интернет орқали киберҳужум уюштиришни ўзлаштириб олади ва 2 ноябрь куни Сенатнинг “www.senat.uz” сайти ҳамда бошқа сайтларга ҳам ҳужум уюштиради.
Мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 278-2-моддаси 2-қисми «а» банди (Компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича келгуси тергов ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувига қабул қилинган. Тергов якунига кўра барча айбдорларга қонуний чора кўрилиши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз! Компьютер ахборотидан, яъни ахборот-ҳисоблаш тизимлари, тармоқлари ва уларнинг таркибий қисмларидаги ахборотлардан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, йўқ қилиб юбориш, тўсиб қўйиш, модификациялаштирилиш, ундан нусха кўчирилиш, ёхуд унинг қўлга киритилиши, электрон ҳисоблаш машиналари, электрон ҳисоблаш машиналари тизими ёки уларнинг тармоқлари ишининг бузилиши учун жавобгарлик белгиланган.