Олимпия ва паралимпия спорт турларибўйича юқори малакали ҳамда замонавий билимва технологияларни ўзлаштирган тренер, ҳакам, селекционер ва бошқа мутахассисларнитайёрлаш мақсадида, шунингдек, ЎзбекистонРеспубликаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги “Спорт таълими тизимини тубдантакомиллаштириш орқали олимпия вапаралимпия спорт турлари бўйича спортчиларзахирасини шакллантириш сифатини янадаошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5279-сон қарорига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
профессионал таълим тизимини тамомлаганбитирувчилар учун ўқиш давомийлиги уч йилҳисобланадиган давлат олий таълим муассасасишаклидаги ихтисослаштирилган Олий спорт маҳорати институти (кейинги ўринларда – Институт) ташкил қилинганлиги;
Институтга олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзосибўлган ёшларни уларнинг спорт натижаларигақараб ҳамда селекция бўйича давлат грантиасосида ўқишга қабул қилиш белгиланганлигимаълумот учун қабул қилинсин.
2. Институтнинг асосий вазифалари этибқуйидагилар белгилансин:
таълимнинг замонавий инновационтехнологияларини жорий қилган ҳолда ва илғорхорижий тажрибани инобатга олиб жисмонийтарбия
ва спорт соҳасида юқори малакали кадрларнитайёрлаш, жумладан, Халқаро тоифадагиЎзбекистон спорт устаси ҳамда Ўзбекистонспорт устаси, шунингдек, Ўзбекистон спорт усталигига номзод спортчиларни тайёрлаш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлартайёрлаш тизимини такомиллаштириш вамодернизация қилишга қаратилган янги таълимдастурларини ҳамда ўқув машғулотларинингинновацион шаклларини ишлаб чиқиш важорий этиш;
талабаларнинг касбий мойиллиги, маҳоратива кўникмаларини чуқур ривожлантириш;
талабаларнинг республика ва халқаромусобақаларда иштирокини таъминлаш, буборада спорт захираси ва миллий терма жамоалар таркибини шакллантиришдаиштирок этиш;
спорт соҳасига йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш ва илмийишланмаларни амалиётга татбиқ қилиш;
таълим ва илмий фаолиятнинг ишлабчиқариш билан узвий интеграциялашуви учуншарт-шароитлар яратиш;
истиқболли битирувчи спортчиларни чет эл спорт ва илмий-тадқиқот муассасаларига ўқишгаюбориш орқали Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш;
замонавий таълим технологияларигаасосланган ўқув жараёнларини жорий қилишбўйича илғор хорижий тажрибаларни татбиқэтиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учункадрлар тайёрлаш тизими ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитини ривожлантиришгакўмаклашиш.
3. Белгилансинки:
Институтда ўқув жараёни 2023/2024 ўқувйилидан бошланади;
Институтга талабаларни қабул қилишОлимпия ва Паралимпия коллежларибитирувчиларининг спорт натижалари (қоидатариқасида аъло ва яхши баҳоларга эга бўлганиқтидорли ўқувчи-спортчилар орасидан) асосидаамалга оширилади;
Институтга талабаларни қабул қилишшаффоф ва очиқ танлов асосида ўтказилади;
Институтга талабаларни қабул қилишпараметрлари Ўзбекистон Республикаситаълим муассасаларига ўқишга қабул қилишбўйича давлат комиссияси томониданбелгиланади;
Институтга талабаларни қабул қилишпараметрлари давлат буюртмаси сифатида ҳарбир спорт турининг хусусиятидан (вазнтоифаси, спортчилар сони, шу жумладан, спортчи-аёллар сони, жамоавий спорт турларибўйича тегишли спорт турида иштирок этадиганспортчилар сони ва бошқалар) келиб чиқиб, ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлашва саралаш (селекция) махсус спорт тизиминибошқариш платформасида шаклланганОлимпия ва Паралимпия коллежларибитирувчиларининг спорт натижалари асосидашакллантирилади;
Институт битирувчиларига танланган спорт тури бўйича “тренер”, “ҳакам”, “селекционер” ва бошқа мутахассисликлар берилади;
Институт битирувчиларига ЎзбекистонРеспубликасида олий таълим тўғрисидагиҳужжат сифатида тан олинадиган давлатнамунасидаги диплом берилади;
Институт талабалари спорт ва оммавийжисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига мувофиқ ўтказиладиган республика мусобақаларида тўғридан-тўғри иштирокэтади;
Институт талабаларини яшаш учунжиҳозлар, суткалик озиқ-овқат нормаси билантаъминлашда Олимпия ва Паралимпияколлежларининг нормативлари татбиқ этилади;
Институт Спортни ривожлантиришвазирлиги тизимига киради.
4. Қуйидагилар Институт фаолиятинимолиялаштиришнинг манбалари этиббелгилансин:
Давлат бюджети маблағлари;
хўжалик фаолияти бўйича ва шартномаасосида кўрсатилган хизматлардан тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийликхайриялари;
халқаро молия институтлари ва хорижийташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаганбошқа манбалар.
5. Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
таълим жараёнининг ўзига хосхусусиятларини инобатга олган
ҳолда ўқув режалари ва ўқув дастурларинимустақил ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш;
ўқув режаларидаги назарий таълим улушиниқисқартириш ҳисобига амалий машғулотларҳажмини ошириш;
профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасинимустақил меъёрлаштириш, шунингдек, тренерларва педагог ходимлар томонидан ўқув-методик, илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишини, “устоз-шогирд” анъаналари жорийқилинишини рағбатлантириб бориш.
6. Олий спорт маҳорати институтифаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимчачора-тадбирлар дастури иловага мувофиқтасдиқлансин.
7. Спортни ривожлантириш вазирлиги(А.Икрамов) 2023/2024 ўқув йилига қадар:
Институт уставини белгиланган тартибдатасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказишчораларини кўрсин;
Институт тузилмасини олий таълиммуассасалари учун белгиланган нормативларгамувофиқ тасдиқласин;
Институтнинг бўлимлари, факультетлари вакафедралари шакллантирилишини, унинг таълимтизими ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида замонавий билимларга, шунингдек, амалий иш тажрибасига эга юқори малакалимутахассислар, жумладан, хорижиймутахассислар билан тўлдирилишини, ўқитувчилар, тренерлар ва мутахассисларнингпрофессионал кўникмалари ва билимдаражаларини узлуксиз ошириш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминласин;
зарур ўқув режалари ва ўқув дастурлари, ўқув-методик материаллар ва қўлланмаларишлаб чиқилишини таъминласин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги биланбиргаликда Олимпия ва Паралимпияколлежларида тайёрланадиган касблар(мутахассисликлар)нинг малака талаби ва ўқуврежаларини профессионал стандартлар асосидатакомиллаштирсин.
8. Спортни ривожлантириш вазирлигиЎзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ваЎзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси биланбиргаликда:
Институт талабаларининг спорт тайёргарликмашғулотларини юқори даражада ташкил этишмақсадида спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар бош тренерларини Институтнингўқув-машқ жараёнларига жалб қилиш;
Институт талабаларини спорт ва оммавийжисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига мувофиқ йил давомида узлуксизўқув-машғулот йиғинларига жалб этиш ҳамдахалқаро мусобақаларда иштирокинитаъминлаш чораларини кўрсин.
9. Институт тузилмасида юридик шахсмақомига эга бўлмаган:
Ахборот-ресурс маркази;
Тиббиёт бўлими ташкил қилинсин.
Спортни ривожлантириш вазирлиги:
а) 2023/2024 ўқув йилига қадар Ахборот-ресурс марказининг маҳаллий ҳамда хорижийўқув, илмий ва бадиий адабиётлар, дарсликларҳамда ўқув қўлланмалари билан тўлдирилишинитаъминласин;
б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги биланбиргаликда:
2023/2024 ўқув йилига қадар Институтнингтиббиёт бўлимини малакали мутахассисларбилан тўлдирсин;
Институтнинг мусобақаларга тайёргарлик вамусобақалар даврида катта жисмоний юкламаостида ҳаракат қиладиган спортчи-талабаларинитезкорлик билан тиклаб олиш учун фармакологиккўмак бериш мақсадида 2023 йилдан бошлаб ҳарйили декабрь ойига қадар зарур доривоситалари билан таъминлаш бўйича Молиявазирлигига асослантирилган ҳисоб-китобларнитақдим этсин.
10. Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамдаСамарқанд вилояти ҳокимлигининг ИнститутниСамарқанд шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 17а-уй манзили бўйича жойлаштириш ҳақидагитаклифига розилик берилсин.
11. Молия вазирлиги (Т.Ишметов) Институт фаолиятини сақлаш билан боғлиқ зарурмаблағларнинг 2023 йилдан бошлаб Давлатбюджети параметрларида назарда тутилишинитаъминласин.
12. Спортни ривожлантириш вазирлигиманфаатдор вазирлик
ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатдақонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келибчиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаВазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини самаралиташкил қилишга масъул
ва шахсий жавобгар этиб спортниривожлантириш вазири А.И. Икрамов, спортниривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси А.К. Каримов
ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимовбелгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятинимувофиқлаштириш ва назорат қилиш ЎзбекистонРеспубликаси Бош вазири А.Н.Арипов ҳамдаЎзбекистон Республикаси Президентинингмаслаҳатчиси А.А.Абдувахитов зиммасигаюклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2022 йил 6 июнь