"Шу аснода адолат қарор топди, йиллар мобайнида юзага чиқмай келган ҳақиқат тантана қилди. Мустақиллик йўлида фидокорона кураш олиб борган, ҳатто ўз жонини фидо қилган қатағон қурбонларининг пок номлари халқимиз қалбида мангу яшайди", — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда совет даврида қатағон қилинган 408 нафар ватандошимиз реабилитация қилиниб, оқланди.