Жумладан, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйиш орқали давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилди.
Илк бор коррупциявий хавфларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш учун масъул бўлган алоҳида орган – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Давлат ҳокимияти органлари ва йирик хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Бинобарин, Олий таълим муассасаларида ҳам “Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш” бўлимлари ташкил этилгани бунга мисолдир. Фарғона политехника институти ректорининг 2021 йил 19 май кунги буйруғига асосан институт штатлар жадвалига “Коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизимини бошқариш” бўлими киритилди. Бўлим негизида Коррупцияга қарши курашиш бўйича талаба-ёшлар клуби ташкил этилди. Ҳар бир факультет декани томонидан талабалар билан суҳбатлар ўтказилиб, 160 нафар талаба “Талаба ёшлар клуби”га аъзоликка қабул қилинди.
Институтда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, коррупциоген ҳолатларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида талабаларнинг мурожаатларини электрон қабул қилиш учун “Биз Коррупцияга қаршимиз” номли “FarpiantiKorrupsiya” боти ишга тушурилди.
Институтда “Ўқитувчи – талаба нигоҳида” мавзусида алоҳида сўровнома тайёрланиб, 3025 нафар талаба иштирок этган аноним сўровномалар олинди. Қайд этилган натижалар бўйича коррупцион ҳаракатлар содир этадиган, манфаатлар тўқнашуви, таниш-билишчиликка йўл қўйган ёки қўйиши мумкин бўлган профессор-ўқитувчи ҳамда ходимлар рўйхати тузилиб алоҳида назоратга олинди.
Институтга ўқишга қабул жараёнларини очиқ ва шаффоф, адолатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган бакалавриат, магистратура ва докторантурадаги имтиҳон жараёнлари ҳамда қонун бузилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва давлат харидларини амалга ошириш устидан масофавий назоратни таъминлаш, таълим объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашда бюджет маблағларидан мақсадли сарфланиши устидан мониторинг ва назорат тадбирларини амалга ошириш, коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ташкил этиш ҳамда хизмат вазифаларини бажаришда қатъий талабларга риоя этиш, коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан 2021 йилда институтда 20 дан ортиқ семинар-тренинглар ўтказилди.
Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида молиявий фаолият турлари институтнинг расмий веб-сайти (ferpi.uz) га жойлаштирилмоқда.
Бундан ташқари, талабаларнинг ўқишини кўчиришда узрли сабаблар мавжуд бўлганда янги тартиб бўйича талабанинг республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун кўчиб ўтиши, турмуш ўртоғи ёки ота-онасининг иш жойи бошқа ҳудудга ўзгартирилиши, никоҳ тузгандан кейин турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудудга кўчиб ўтиши узрли сабаблар деб ҳисобланиши юзага келган муаммоларни бартараф этилишига олиб келди.
Узрли сабаблар мавжуд бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилиши ҳамда хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон ҳудудидаги олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш масалалари ҳам табақалаштирилган тўлов-контракт асосида амалга оширилиши белгиланганлиги турли хил коррупциоген ҳолатларни олдини олишда янги ва шаффоф тизимни шакллантириш орқали ушбу жараёнлар легаллаштирилди.
Жонажон юртимиз равнақи, ривожи йўлида келажагимиз эгаларини етук, билимли ва салоҳиятли кадрлар бўлиб етишишларида ота-оналар бефарқ бўлмаслигимиз, уларни илм олиш ва ҳалоллик билан ўз келажагини қуришга, китобни севишга ўргатишимиз, шу билан бирга ёшларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат ва ижтимоий-психологик иммунитетни шакллантириш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйишимиз бугунги куннинг пировард вазифаларидандир.
Шерзод Деҳқонов,
Фарғона политехника институти Коррупцияга қарши курашиш
“комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи