Натижада юртимизда олий таълимдан кейинги таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида салоҳиятли илмий ҳамда илмий-педагог кадрлар фаолият кўрсатиб келмоқда.

 Ҳукуматимиз томонидан олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасига оид қабул қилинаётган қарор, фармон ва фармойишлар юртимизда мазкур соҳанинг янги, бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган миллий моделини яратишда муҳим омил бўлмоқда.

Шу нуқтаи назардан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда аттестациядан ўтказиш тизими доирасида ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида босқичма-босқич такомиллаштириб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 29 октябрдаги ПФ–6097-сонли “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони тарихий аҳамият касб этади. Ушбу фармонга мувофиқ, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал ривожлантириш, илмий-интеллектуал ҳамда молиявий ресурсларни тўлиқ сафарбар этган ҳолда илмий-инновацион салоҳиятдан кенг фойдаланиш, истиқболда илм-фанни мунтазам ислоҳ қилиб боришнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билимга эга ва мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий инфратузилмани модернизация қилиш ишларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш  алоҳида ўрин тутади.

Бу борада юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар стратегияси, шунингдек жаҳонда глобаллашув жараёнининг чуқурлашуви барча соҳалар қаторида илм-фан соҳасида ҳам рақобат тобора кучайиб бораётган шароитда илмий изланишларнинг сифати ва самарадорлигини янада ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш, халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш, олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, шунингдек, олий таълим муассасаларининг академик мустақиллигини таъминлаш каби муҳим аҳамиятга эга бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Бундан ташқари, олий таълим муассасаларида таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи «Университет 3.0» концепциясини босқичма-босқич жорий этиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, пуллик хизматлар кўламини кенгайтириш ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олий таълим муассасаларида технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, стартап, акселератор марказларини ташкил этиш ҳамда уларни тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ қилувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассасалар даражасига олиб чиқиш, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилари, докторантлари, бакалавриат ва магистратура талабаларининг юқори импакт-факторга эга нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиши, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари ошиши, шунингдек республика илмий журналларини халқаро илмий-техник маълумотлар базасига босқичма-босқич киритилишини таъминлаш, Ўзбекистон олий таълим тизимини Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи «хаб»га айлантириш сингари вазифалар ҳам юклатилган.

Глобаллашув жараёни чуқурлашиб бораётган ва жаҳон илмий-техникавий тараққиёти юқори суръатлар билан кечаётган ҳозирги шароитда таълим ва илм-фан соҳаларининг ўрни ҳар қачонгидан ортмоқда. Миллий иқтисодиёт ривожини таъминлаш, халқнинг турмуш даражасини сифат жиҳатдан оширишда ва ҳар бир мамлакатнинг жаҳондаги нуфузини юксалтиришда таълим, илм-фан ва рақобатбардош кадрлар муҳим омиллар сифатида қаралмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони ижроси юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари, олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги низом ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар давлат аттестациясига оид муҳим қоидалар тасдиқланган. Мамлакатимиз таълим тизимининг таркибий қисми бўлган олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш, баркамол авлодни тарбиялаш, таълим ва илм-фан соҳаларини сифат жиҳатдан ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

 

С.Хаджаева

ТДЮУ Илмий бошқарма услубчиси