Улар олдиндан тил бириктириб, “САМС” русумли юк автомашинасида “Олмалиқ КМК” Саноат чиқиндиларини сақлаш ҳудудига кириб, экскаватор ёрдамида юк машинасига 45 тонна 360 килограмм миқдорида бўлган темир таркибли қўшимча маҳсулотларини юклашади. 

Жиноий гуруҳ участка ҳудудидан чиқиб кетаётган вақтларида ИИБ ходимлари томонидан ушланган ва улардан умумий нархи 7.944.804 сўмлик темир таркибли қўшимча маҳсулот ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚҲБ 1-сон ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти